Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркманистонлик фаоллар коронавирусга доир маълумотларни ошкор этишни бошлади

Туркманистонлик фаоллар коронавирусга доир маълумотларни ошкор этишни бошлади

Агар давлат миллий муаммоларни ҳал қилмаса, уларни халқнинг ўзи ҳал қилади, деб енг шимариб ишга киришган туркманистонлик фаоллар COVID-19 борасида мамлакатдаги ҳақиқий аҳволни акс эттирувчи вебсайтни ишга туширдилар. Сайтда республикад фаа коронавирус билан боғлиқ вазият, касалланганлар ва ушбу хасталикдан вафот этган беморлар сони ҳақидаги норасмий маълумотлар эълон қилиниб, жамоатчилик эътиборига ҳавола этилмоқда.

Сайт асли туркманистонлик ва ҳозирда турли хорижий давлатларда яшаётган ва мамлакатда истиқомат қилаётган фаолларнинг ҳамкорликдаги лойиҳаси асосида яратилган. Сайтда COVID-19 инфекциясидан вафот этган 19 нафар Туркманистон фуқаросининг исм-шарифи, иш жойи, яшаш манзиллари кўрсатилган.

Лойиҳа муаллифлари ватандошларини фаолликка чақириб, мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазият ҳаққоний ёритилишига ҳиссаларини қўшишни сўрашган. Бунинг учун сайтда COVID-19 га доир маълумотларни юборишни осонлаштириш учун “Маълумотни жўнатиш” деб номлаган махсус хизмат йўлга қўйилган .

“Озодлик” радиоси ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Туркманистонда ҳозирда деярли ҳар бир хонадонда коронавирус инфекциясига чалинганлар ёки шу касалликдан вафот этганлар мавжуд. Ҳукумат эса COVID-19 тарқалишига қарши чораларни кучайтириб бораётган бўлсада, мамлакатда коронавирус қайд этилганини кескин рад этиб келмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img