Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркманистонга ЖСТ кузатувчи-давлати мақоми берилди

Туркманистонга ЖСТ кузатувчи-давлати мақоми берилди

Туркманистонга Жаҳон савдо ташкилотининг кузатувчиси мақоми берилди. Бу ҳақда ташкилотнинг Женевада жойлашган қароргоҳида 22 июл куни бўлиб ўтган ЖСТ Бош кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Тадбирда Туркманистонга кузатувчи мақоми берилиши муносабати билан алоҳида маросим ташкил этилди. Мамлакатнинг бу мақомга эга бўлиши ва келажакда ЖСТ тенг ҳуқуқли аъзосига айланиши Туркманистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Ташкилотнинг Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизстон, Ҳиндистон, Мўғилистон, Панама, Парагвай, Покистон, Россия Федерацияси, Тожикистан, Туркия, Украина ва Уругвай каби аъзо-давлатлари Туркманистонга кузатувчи мақоми берилганини қизғин қўллаб-қувватладилар.

Айни пайтда дунёнинг 164 давлати ЖСТ аъзоси ҳисобланади. 24 та мамлакат ташкилотнинг кузатувчиси ҳисобланса, Туркманистон бу мақомга эга бўлган 25 давлат бўлди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img