Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркманистонда талон-тарож қилинган қимматбаҳо саноат ашёсида айбдор деб... шамол топилди

Туркманистонда талон-тарож қилинган қимматбаҳо саноат ашёсида айбдор деб… шамол топилди

Сардоба сув омбори тўғони ўпирилишида аввалига шамол, кейин балиқлар айбдор қилиб кўрсатилгани эсингиздами? Бу баҳоналар ўтмади, ҳаммаси бўлмаса ҳам айбдорлардан бир қанчаси жазоланди. Туркманистонда эса завод мулкига етказилган зарарда шамол айбдор деб топилди.

Маълум бўлишича, прокуратура томонидан «Гарабогазкарбамид» корхонасида ўтказилган текширувда баҳоси 1,9 млн манат ($543  минг) бўлган 3,4 минг тонна карбамид минерал ўғитидан камомад борлиги аниқланган. Завод раҳбарияти камомадга табиий омил, яъни ўамол сабаб бўлганини важ қилиб кўрсатган. Терговчилар қўлидаги тушунтиришларда айтилишича, қимматбаҳо ўғитнинг салкам 1200 тоннасини юклаш жараёнида шамол учириб кетган. Камомаднинг қолган қисми тайёр маҳсулотлар бўлими бошлиғи Аймурат Сапаровнинг бўйнига қўйилган. Бу олғирга нисбатан на айблов эълон қилинган, на эҳтиёт чораси қўлланилган.

ОАВ хабарларида айтилишича, карбамид заводида ўтказилган барча текширувлар натижаси шундай якунланмоқда. Завод эса Туркманистон президентининг жияни Ҳожимурод Ражабов учун ишлаётгани айтилади. Бу ҳақда яқинда эълон қилинган журналистлар суриштируви ҳисоботида ҳам маълум қилинган. Хусусан, Ражабовларга қарашли «Caran Holdings LP» ва «Оқ хазина» компаниялари 2018 йилдан буён ўғит экспортни монополия қилиб олган.

Тадқиқотда айтилишича, Қурбонгули Бердимуҳаммадовнинг жияни охирги уч йил давомида Дубайдан 9 та ҳашаматли хонадон сотиб олган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img