Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркманистонда озиқ-овқат тақчил бўлиб қолди

Туркманистонда озиқ-овқат тақчил бўлиб қолди

“Turkmen.news” порталининг хабар беришича, Туркманистонда жиддий озиқ-овқат тақчиллиги юзага келган. Дўконлар олдида узундан-узоқ навбатлар пайдо бўлган. Нон ёки оддий ўсимлик ёғи олиш учун одамлар узоқ вақт навбатларда туриб қолмоқда ва асабийлашишлар ортидан ўзаро жанжаллар келиб чиқмоқда. Бундай ҳолатни бутун мамлакат ҳудудида кузатиш мумкин.

Нархлар бироз паст бўлган давлат дўконларида айниқса, узундан-узоқ навбатлар пайдо бўлмоқда. Мисол учун, озиқ-овқат дўконларидан бирининг олдидаги одамлар нон ёки товуқ гўшти харид қилишга эрталаб биринчи бўлиб кириш учун кечқурундан бери навбатда турганини билдирган. Портал манбаси ушбу дўкон олдида 300 га яқин одам навбатда турганига гувоҳ бўлган.

Баҳор ойидан бошлаб бутун мамлакатда маҳсулотлар тақсимоти бўйича талон тизими жорий этилган. Бундай талонлар орқали харидор давлатга қарашли дўконлардан чекланган миқдорда озиқ-овқат ёки муайян турдаги маҳсулотни сотиб олиши мумкин. Ўз навбатида, нархлар юқори бўлган хусусий дўконлардан озиқ-овқатларни исталганча ва навбатларсиз харид қилиш мумкин. Бироқ аксарият аҳолининг чўнтаги буни кўтармайди. Одамларнинг айтишича, мамлакатда бундай ҳолат ҳатто 90-йилларда ҳам кузатилмаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img