Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркманистонда нақд пул тақчиллиги кузатиляпти

Туркманистонда нақд пул тақчиллиги кузатиляпти

Туркманистонда банкоматлардан нақд пул ечишда муаммоли вазият юзага келди. Пластик карталаридан нақд пул ечиш учун бир неча юзлаб одамлар ҳар куни туни билан банкоматлар олдида навбат кутиб турибди.

Ҳукумат коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида одамларга кўчаларда тўпланмасликни тавсия этаётган бўлсада, одамлар бу қоидаларга амал қилмаяпти. Тирикчилик учун кураш коронавирус хавфидан устун келмоқда.

Аянчлиси, тун бўйи навбат кутганларнинг ҳаммасига ҳам пул олиш насиб этмаяпти. Банкоматлар ишлатилгандан сўнг 20−30 дақиқа ўтиб, уларда нақд пул тугаб қоляпти ва шу билан эртанги кунгача улар ишлатилмаяпти.

Пластик карта орқали тўловни амалга ошириш эса яна бир муаммо: ҳатто давлат дўконлари, супермаркетлар битта пластикдан бир кунда бир марта тўлов қабул қиляпти.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img