Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркманистонда нақд пул тақчиллиги кузатилмоқда

Туркманистонда нақд пул тақчиллиги кузатилмоқда

Мана, бир неча ойдирки, Туркманистонда нақд пул билан боғлиқ муаммо кузатиляпти: банкоматлар жуда кам ва уларда пул йўқ. Шу боисдан, «пул машиналари» олдида узундан-узун навбатлар юзага келмоқда.

Мамлакатдаги йирик молия муассасаларидан бири бўлган «Туркманистон» банки муаммони ҳал этишнинг ўзига хос йўлини топди – банкоматлардан пул олиш учун талон тизими жорий этилди. Натижада одамлар иккита навбатда турадиган бўлишди: аввалига талон, кейин банкоматдан фойдаланиш учун.

Аҳолининг нақд пулга бўлган эҳтиёжи юқорилигининг сабаби, мамлакатда нақдсиз тўлов тизими ривожланмаганлиги билан изоҳланмоқда. Пластик карточкалардан нақд пул ечиш билан боғлиқ вазият одамларнинг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда ва бунинг ортидан турли нохуш вазиятлар келиб чиқяпти. Хусусан, 5 сентябр куни навбатда турганлар ўртасида пичоқбозлик рўй берган. 7 сентябр куни банкоматга нақд пул жойланишини узоқ кутган одамлар, бундан норози бўлиб, прокуратурага ва Марказий банкка шикоят қилишга. Лекин ҳеч нарса ўзгармаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img