Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркманистонда аёлларга нисбатан янги таъқиқлар жорий этилди

Туркманистонда аёлларга нисбатан янги таъқиқлар жорий этилди

Отасидан тахтни мерос қилиб олган Туркманистон Республикаси президенти Сардор Бердимуҳаммедов мамлакат аёлларига нисбатан бир қатор чекловлар жорий этиладиган қарор қабул қилди. Унга кўра, эндиликда:

Мамлакат ҳудудида енгил-елпи кийиниш қонунан таъқиб этилади. Хотин-қизлар фақат миллий либослар кийиши шарт.

Тирноқ ўстириш ва улама қошлар қонунан таъқиқланди. Бу тартибни бузган хотин-қизлар 15 суткага қамалиши ёки катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

Сочни бўяш уйда ҳам, гўзаллик салонларида ҳам таъқиқланади.

Аёллар машинада мамлакат ҳудудида соат 20.00 гача, яқин қариндошлари ҳамроҳлигида ҳаракатланиши мумкин. Унда ҳам олдинги ўриндиқда ўтириш ман этилади.

Мамлакатда ботокс заҳар деб эътироф этилди ва уни олиб кирган, фойдаланган шахсларга нисбатан кескин чора кўрилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img