Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркманистон президентининг янги китоби чоп этилди

Туркманистон президентининг янги китоби чоп этилди

Туркман оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган хабарларга кўра, яқин кунларда мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг «Туркманларнинг маънавий дунёси» деб номланган янги китобининг тақдимоти бўлиб ўтади. Асар туркман халқининг анъана ва қадриятларига бағишланган.

Китоб 12 бобдан иборат бўлиб, уларда муаллиф ҳаёт гўзалликлари, тинчлик-осудалик ҳукм сураётган заминда яшаш бахти, жамият тараққиётида фан ва билимнинг аҳамияти, соғлом турмуш тарзи, меҳнатсеварлик ва қардошлик алоқаларининг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img