Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркманистон президентининг ўғли Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди

Туркманистон президентининг ўғли Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди

Бундан ташқари, 39-ёшли Сардор Бердимуҳамедов мамлакат Олий назорат палатасининг раҳбари сифатида ҳам фаолият кўрсатади ва Туркманистон Давлат хавфсизлик кенгаши аъзолари таркибига киритилади. Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ушбу тайинлови ҳақида “Turkmenportal” сайти хабар берди.

Давлат раҳбарининг ўғли ушбу лавозимга тайинланиши учун ҳукумат раҳбари ўринбосарлари сони кенгайтирилган. Бу ҳақдаги қарорда ўзгаришлардан мақсад Вазирлар Маҳкамаси ва Давлат хавфсизлик кенгаши фаолиятини такомиллаштириш, давлат мулки, молиявий манбалари устидан назоратни кучайтириш экани таъкидланган.

Президентнинг таъкидлашича, янги Бош вазир ўринбосари шунингдек, давлат ва жамият қурилиши, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини рақамлаштириш ва янги технологияларни жорий этиш билан ҳам шуғулланади.

Сардор Бердимуҳамедов янги лавозимга тайинлангунга қадар 2020 йил 7 февралдан буён Туркманистон Саноат ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш вазири лавозимида ишлаб келаётганди.

63 ёшли Гурбангули Бердимуҳамедов 63 эса 2007 йилдан буён мамлакатни бошқариб келмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img