Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб "Спутник-V"ни рўйхатдан ўтказди

Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб “Спутник-V”ни рўйхатдан ўтказди

Мамлакат Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник-V” вакцинасини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда Россия бевосита инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев хабар берди.

Унинг айтишича, Туркманистон шу тарзда Россия вакцинасидан расман фойдаланишга қарор қилган Марказий Осиёдаги илк давлат бўлди.

Дмитриевга кўра, “Спутник-V” вакцинаси юқори самарадорликка эга бўлгани боис, ундан айни пайтгача Жазоир, Аргентина, Беларус, Боливия, Венесуэла, Фаластин ва Парагвай каби давлатларда фойдаланишга рухсат берилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img