Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси ТУРКПА Бош котиби этиб тайинланди

Туркиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси ТУРКПА Бош котиби этиб тайинланди

Муқаддам Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси сифатида фаолият кўрсатган Меҳмет Сурейя Эр Туркий тилли мамлакатлар Парламент Ассамблеясининг (ТУРКПА) Бош котиби этиб тайинланди.

Туркий тилли мамлакатлар Парламент Ассамблеяси стратегиясини 4 йил давомида Туркия амалга оширади. Турк дунёсининг энг муҳим ташкилотларидан бири бўлган Туркий тилли мамлакатлар Парламент Ассамблеясининг Бош котибиятини бу йилдан бошлаб 4 йил мобайнида Туркия амалга оширади.

Ушбу лавозимга Буюк Миллат Мажлиси раиси Мустафо Шентопнинг таклифига биноан “Туркшунослик бўйича мутахассис” бўлган номзод танланди. 2019-2021 йилларда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси бўлган Меҳмет Сурейя Эр Х Бош Ассамблеяда Туркистонда ТУРКПА Бош котиби этиб тайинланди.

Жаноб Эр тўрт йил давомида ТУРКПА кузатиши керак бўлган стратегияларни амалга оширади. У 2023 йилгача умумий асосларни кўпайтириш ва ҳамкорлик имкониятларини ривожлантириш режасини тайёрлайди ва уни ТУРКПАга аъзо давлатлар парламенти раисларига тақдим этади.
Абдувоҳид Ачилов

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img