Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркиянинг мудофаа қудрати ошиб бормоқда

Туркиянинг мудофаа қудрати ошиб бормоқда

Йил якунланиши арафасида Туркия Мудофаа вазирлиги ўтган 12 ойда соҳада янги турдаги қурол-аслаҳаларни яратиш борасида амалга оширилган ишлар хусусида ахборот берди. «Анадолу» ахборот агентлигига кўра, мамлакат ҳарбий компаниялари 2020 йилда рекорд кўрсаткичларни қўлга киритган.

Хабарда айтилишича, турк компаниялари дунёнинг етакчи мудофаа корхоналари рўйхатидаги ўринларини мустаҳкамлаганлар. Жумладан, нуфузли «Defense News» нашри томонидан эълон қилиб бориладиган глобал ТОП-100 рейтингидан Туркиянинг еттита ишлаб чиқарувчиси жой олган бўлса, «ASELSAN» энг илғор 50 талик компаниялар қаторига киритилган. Бундан ташқари, рўйхатда «Türk Havacılık ve Uzay Sanayii» (TUSAŞ), «ROKETSAN» , STM, BMC, «ROKETSAN HAVELSAN» ва FNSS компанияларини кўриш мумкин.

Қайд этилишича, коронавирус пандемияси шароитида ҳам турк мудофаа корхоналари муваффақиятли ривожланишда давом этган ва режадаги лойиҳалар белгиланган муддатларда амалга оширилган. Эришилган муҳим ютуқлардан бири сифатида учувчи аппаратлар учун двигателлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдек муҳим стратегик вазифанинг уддалангани қайд этилган. Жумладан, тик учарлар учун мўлжалланган илк маҳаллий двигател TEI-TS1400 зарба берувчи «АТАК» тик учарларини ишлаб чиқарувчи «TUSAŞ» ширкатига етказиб берилган. Бундан ташқари, мазкур компанияга учувчисиз бошқариладиган аппаратлар учун мўлжалланган TEI-PD170 турбодизел двигателлари ҳам тақдим этилган.

Юқоридагилардан ташқари, янги турдаги радиоэлектрон кураш тизими, дронлар, зирҳли техникалар, тўхтовсиз ўт очиш қуроллари, зенит ва ялпи ўт очиш тизимларини ишлаб чиқариш ва мавжуд техникаларни такомиллаштириш борасида йирик лойиҳалар амалга оширилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img