Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркиянинг йирик шаҳарларида фестиваллар ўтказилди

Туркиянинг йирик шаҳарларида фестиваллар ўтказилди

Анқара ва Истанбул шаҳарларида “Пойтахт Маданият Йўли” ва “Бейўғлу Маданият Йўли” фестиваллари бўлиб ўтди. Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ташкил этилган икки ҳафталик фестиваллар бепул дастурлар билан бир қаторда чиптали тадбирларни ҳам ўз ичига олди.

Истанбул ва Анқара шаҳарларида  маданият фестиваллари доирасида ташкиллаштирилган 2000 дан зиёд тадбирда 6000 дан ортиқ санъаткор иштирок этди. Фестиваль доирасида Истанбулнинг майдонлари ва асосий кўчаларида 3 та очиқ осмон остидаги саҳна, 15 та кўча саҳнаси ва 4 та кўча тадбирлари ташкил этилди.

Истанбулдаги “Бейўғли Маданият Йўли Фестивали” Отатурк маданият маркази олдида ташкиллаштирилган тантанали тадбир билан бошланди. Фестивал доирасида кўчалар ва майдонлар саҳнага айланади. Галата минораси, Шишҳане майдони, Француз кўчаси, Томтом кўчаси, Одакуле, Каракўй паром терминали ва бошқа кўплаб жойлар очиқ ҳаводаги саҳналар билан фестивалнинг қизиқарли ўтишини таъминлади.

Туркия Республикаси Маданият ва Туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой иштирокида Туркиянинг турли бурчакларидан келган 1500 нафар фотосуратчи иштирокида Таксим майдонида «Фотомарафон» кўргазмаси очилди.

Фестиваль доирасида истанбуллик санъат ихлосмандлари, болалар ва сайёҳлар театр ва опера спектаклларидан тортиб кино намойишларигача, очиқ ҳаводаги саҳналарда ташкил этилган концертлардан тортиб расм кўргазмаларигача бўлган турли маданий тадбирларни томоша қилишди. “Бейўғлу маданият фестивали” Истанбулнинг бутун моддий, маънавий ва маданий меросини келажак авлодларга кўрсатишни мақсад қилган лойиҳа бўлиб, бу адабиёт, театр, мусиқа, опера, гастрономия, таълим, рассомлик, кино ва бошқалар каби маданият соҳаси вакилларини бирлаштиради. “Бейўғлу Маданият Йўли” фестивали доирасида Туркиянинг ва дунёга машҳур санъаткорларнинг ҳам концерт дастурлари номойиш этилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img