Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркиялик фотограф нуфузли танловда ғолиб бўлди

Туркиялик фотограф нуфузли танловда ғолиб бўлди

Жорий йилда ўтказилган навбатдаги Siena International Photo Awards 2021 tanlovida туркиялик фотограф Меҳмет Аслан мутлақ ғолиб деб топилган бўлса, унинг “Ҳаёт машаққатлари” номли иши йил сурати деб топилди.

Киши қалбини ларзага соладиган суратда урушнинг бор даҳшати икки инсон тақдирида ўз аксини топган. Суратда суриялик Мунзир ва унинг жажжигина фарзанди Мустафо тасвирланган. Меҳмет Асланнинг айтишича, Мунзир Идлиб шаҳридаги бозорга тушганида бомба портлаб, ўнг оёғидан ажралган. Ўғли Мустафо эса жуда кам учрайдиган хасталик тетраамелия туфайли ногирон бўлиб дунёга келган. Унинг туғма ногирон ҳолатда туғилишига онаси Зайнаб урушда қўллаш ман этилган асабни фалаж қилувчи газдан нафас олишга мажбур бўлганидан кейин қабул қилган дорилар сабаб бўлган.

Суратчининг айтишича, Мустафога келажакда махсус электрон протезлар зарур бўлади, афсуски, ота-бола ҳозирда яшаб турган Туркияда бундай мосламалар мавжуд эмас.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img