Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркияга саёҳат қилган британиялик аёл мусулмон бўлди ва ҳаётини исломга бағишламоқда

Туркияга саёҳат қилган британиялик аёл мусулмон бўлди ва ҳаётини исломга бағишламоқда

22 ёшли Аиша Розалининг Туркияга саёҳати унинг ҳаётида муҳим давр бошланишига сабаб бўлди. У саёҳат давомида эътиқод борасида тўғри танловни амалга ошириб, ҳаётини исломга бағишлашга қарор қилди.

Аиша Розали Буюк Британияда ғайридин оилада туғилган. Унинг энг катта орзуси актриса ёки режиссёр бўлиш эди ва шу сабабдан талабалигилданоқ кинематография соҳасида ишлай бошлаганди. Розали бир қанча филмларда рол ижро этиш билан бирга, сценарийлар ёзган, режиссёр сифатида филм суратга олган. У Лос-Анжелесда таҳсил олиб, бирмунча муддат АҚШда яшаган.

22 ёшли Розали Истанбулга келганида Султон Аҳмад масжидини томоша қилишни истайди. Бироқ у ғайридин бўлгани, исломга қарши ғоялардан хабардор бўлгани учун бу мақсади амалга ошмаслигидан, уни қувиб юборишларидан чўчийди. Лекин у масжидга келганида буткул бошқача муҳит ва муносабатга гувоҳ бўлади ва бу қизни қаттиқ таъсирлантиради.

«Мен аслида Туркияга ҳақ динини излаб келганим йўқ. “Google”дан Туркиянинг диққатга сазовор жойларини қидираётганимда, Султон Аҳмад масжиди ҳам ҳавола этилди. Уни зиёрат қиламан, деб кўнглимга тугиб қўйгандим. Бироқ борсам, мени у ердан ҳайдаб юборишади, деб қўрқдим. Бу алабтта, менинг мусулмонлар ҳақидаги нотўғри тушунчам сабаб эди. Шундай бўлсада, масжидга боришга қарор қилдим. Масжидга борган пайтимда одамлар номозни адо этиб бўлишган ва шунчаки ибодат билан машғул эдилар. Мен ибодат қилаётган одамларни кузатдим, масжиднинг гўзаллигидан ҳайратга тушдим. Ҳеч ким менга бақирмади, ҳайдаб солмади, мен буткул лол бўлиб қолган эдим”, — дейди у Туркияда кўрган-кечирганларини ёдга олиб.

Розали шундан сўнг исломни ўрганишга жиддий киришади ва Британияга борганидан сўнг мусулмон бўлишга қарор қилади. У актриса бўлиш орзусидан ҳам воз кечади. Айни пайтда 24 ёшли Розали ўзининг “Youtube” ижтимоий тармоғидаги каналида обуначиларга ислом дини ҳақида маълумотлар бериш билан шуғулланмоқда.

Бу ҳақда у шундай дейди: «Мен одамларни дин билан яқиндан танишишларини истайман. Мен исломни қабул қилган одамларнинг ҳаёти ҳақида сўзлаб бераяпман. Одамларга ёрдам бериш менинг асосий мақсадимдир. Ўйлайманки, ниятим амалга ошади. Истанбул ва Туркияни жуда яхши кўраман, негаки мен бу заминда ислом билан танишдим ва шу динни қабул қилдим. Туркия – мен ташриф буюрган биринчи мусулмон давлат. Мен энди бу ерга турмуш ўртоғимни ислом дини билан танишган жойимни кўрсатиш учун олиб келдим. Истамбул буюк шаҳар. Одамлари ажойиб. Бу ердаги муҳит, азон овози – ҳаммаси бетакрор».

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img