Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркияга ижодий саёҳат

Туркияга ижодий саёҳат

V-MAQOLA
(5-кун. Анталиядаги Аквариум ва Мум ҳайкаллари билан танишув)

Ижодий сафаримиз кучайгандан кучайяпти. Бораётган манзилларимиз бизларни ҳайратлантиришдан давом этмоқда. Бешинчи кунги сафаримиз антиқа жойлар эканлигини билиб, фотоаппарат ва телефонларни хотираларини бўшатиб олдик. Меҳмонадан автобусда ярим соатлар денгиз бўйлаб юриб ва яна бироз ичкарига киргач тўхтадик. Кўз олдимизда ўша машҳур Анталия Аквариуми мажмуаси. Аквариумнинг ташқи ҳудуди яшиллик ва гуллар билан қопланган. Шунингдек ҳовлида ўзига хос кичик чўмилиш ҳавзаси, кафе ва қушлар намойиш жойи мавжуд. Чипталар тарқатилгач, дастлаб Мум ҳайкаллари музейига кирдик.

Бир неча дунё мамлакатларининг раҳбари, сиёсатчилар, ёзувчилар, спортчилар, актёр ва артистлар ва тарихий шахсларнинг мумдан тайёрланган кўринишлари ҳар биримизни диққатимизни тортди.
Мум ҳайкаллари музейининг адоғида Аквариум зали бошланди. Унинг ичига кирар экансиз, ўзингизни сув оламида юргандек тасаввур этасиз.
Анталия аквариумидан чиқиб тушлик қилдик.

Шундан сўнг Анталия мўъжизакор масканига йўл олдик. Анталиядаги The Land of Legends 2016 йилнинг 1 июлида очилган. Ушбу лойиҳа, яъни Франко Драконенинг режасини (у ақл бовар қилмас «Цирк дю Солей» шоулари ва жаҳон миқёсидаги юлдузларнинг концерт дастурларини саҳналаштирган) Rixos премиум классдаги меҳмонхоналар тармоғи ва Emaar компанияси ҳаётига татбиқ қилди. Бугунги кунда ушбу парк ўзларини асосий қаҳрамон сифатида нафақат болалар, балки катталар ҳам ҳис қилишлари мумкин бўлган ҳақиқий эртакдир. The Land of Legends да жойлашган беш юлдузли Kingdom меҳмонхонасини шундай аташ мумкин. Бир қарашда у Қадимий Рим услубидаги устунлар ва икки ғилдиракли жанг араваларига эга бинони эслатади. The Land of Legends да ҳақиқий денгиз диснейленди жойлашган. Шунингдек, The Land of Legends да фитнес-марказлар, бар ва SPA лар бор.

Мазкур ажойиб масканни айланиб чарчамайсиз. Ҳар бир жойида ўзига хос дизайн ва кўринишдаги савдо маскани ёки дам олиш жойи. Бирор магазиндан харид амалга оширсангиз, мажмуа ўртасидаги сув йўлида моторли қайиқда сайёҳат қиласиз. Икки соатдан ортиқ вақт айлангач автобусга ўтириб, меҳмонхонамизга қайтдик.

Абдувоҳид Ачилов

/Давоми бор/

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img