Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркияга ижодий саёҳат

Туркияга ижодий саёҳат

III мақола

3-кун. Анталиядаги Сиде шаҳарчаси билан танишув

Анталия ҳудудида антик маданият қолдиқларига тегишли еттита объект бор. Улардан бири Сиде шаҳарчасидаги қадимий иншоотларнинг харобаларидир. Бу хароба шаҳар қолдиқлари бошқа қадимий шаҳарларникига ўхшашдир.

Сиде шаҳарчаси харобалари шундайгина Оқ денгизга туташ бўлгани боис бир километрлик оралиқда замонавий дам олиш масканлари, хостеллар ҳамда овқатланиш масканлари бунёд этилган. Эски ва янги Сиде шаҳри оралаб электрпоезд қатнови йўлга қўйилган. Кўча поёнида денгиз бандаргоҳи ҳамда чўмилиш пляжи мавжуд. Шу ерда сайёҳлар чўмилиб, кичик кемаларда денгиз бўйлаб сайрга чиқишлари мумкин.

Денгиз бўйидаги ресторанларнинг бирида таомландик. Доимгидек денгиз маҳсулотларидан тайёрланган овқат барчага манзур бўлди. Ресторандан чиқиб денгиз бўйидаги пляжда чўмилишга вақт ажратилди. Биз дўконларни айланиб, 60 йиллик тарихга эга масжидда пешин намозини адо этдик. Яна электровагон орқали автобус тўхташ жойига қайтдик. Шу ерда туялар хизмати ҳам сайёҳларга таклиф этилишини кўрдик. Туя минган сайёҳлар эски ва янги Сиде шаҳарчасини бир соатда айланиб чиқишлари мумкин.

Сиде шаҳридан Анталияга қайтар эканмиз, йўлда муҳташам меҳмонхоналар бунёд этилган ҳудудга кўзимиз тушди. Шу ерда уларни суратга туширдик. Кремл кўринишидаги, Титаник кўринишидаги ва жаҳоннинг бошқа турли иншоотларига ўхшаш меҳмонхоналар барчада катта қизиқиш уйғотди.
Шу тариқа гўзал таассуротларга эга бўлиб, меҳмонхонага қайтиб келдик. Бу ерда фейсбук орқали бугунги сайёҳат тафсилотлари ва меҳмонхона шароитлари ҳақида тўғридан тўғри репортаж бердим. Кечки таомдан сўнг кимдир меҳмонхона саунасига, кимдир чўмилиш ҳавзасига йўл олди…
Абдувоҳид Ачилов

(Давоми бор)

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img