Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркияга дам олишга келган россиялик исломни қабул қилди

Туркияга дам олишга келган россиялик исломни қабул қилди

Анталияга ҳордиқ чиқариш учун келган Россия фуқароси Алексей Белий мусулмонликни қабул қилиб, исмини ҳам Али деб ўзгартирди. “Star” газетасининг ёзишича, шу муносабат билан маҳаллий муфтийликда тадбир бўлиб ўтган.

Тадбирни Қуръон тиловати билан бошлаган муфтий доктор Ихсан Илхан янги диндошига ислом тўғрисида тушунтиришлар берган. Алексей Белий унинг гувоҳлигида калимаи шаҳодатни келтириб, мусулмон бўлган ва шундан сўнг у бундан бахтиёр эканини ва унга Али номи берилишини сўраган.

Муфтий Алини исломни қабул қилгани билан табриклаб, унга бу ҳақда гувоҳнома топширган ва Қуръони карим китобини совға қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img