Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркияда янги сув омбори қурилди

Туркияда янги сув омбори қурилди

Туркия Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ишлари бўйича вазирлигининг маълум қилишича, бугун — 3 октябр куни Сурия билан чегарадош Хатай вилоятида жойлашган Райҳонли сув омборининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Мамлакат етакчиси Режеп Таййип Эрдоған маросим иштирокчиларига видеоконференция шаклида мурожаат қилади.

Африн дарёси сувлари ҳисобидан тўлдириладиган сув омборининг сиғими 480 млн кубометргача етиши мумкин ва бу ҳудуднинг мелиорация ҳолатини яхшилашга хизмат қилади. Сув омборига йилига 21 млн кубометргача оби-ҳаёт қуйилади.

Янги сув омбори Туркия иқтисодиётига йилиги 450 млн лира келтириши айтилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img