Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркияда қиймати 60 миллиард доллардан ортиқ мудофаа лойиҳалари амалга оширилмоқда

Туркияда қиймати 60 миллиард доллардан ортиқ мудофаа лойиҳалари амалга оширилмоқда

Бу ҳақда Туркия президенти админстрацияси ҳузуридаги Мудофаа саноати бошқармаси бошлиғи Исмоил Демир маълум қилди. Унга кўра, лойиҳаларнинг миқдори 750 тани ташкил этади. Уларни амалга оширишда жаҳоннинг етакчи 100 та мудоффа компаниялари рўйхатидан жой олган Туркиянинг 7 та ширкати иштирок этади. Аммалдорнинг айтишича, турк мудофаа саноатида эришилаётган ютуқларга дунёда катта қизиқиш билан қаралмоқда.

Исмоил Демирнинг таъкидлашича, мамлакат мудофаа саноатининг жадал ривожланиши натижасида Туркия қурол-аслаҳа импортчисидан экспортчи давлатга айланган. Жумладан, бугунги кунда Туркияда ишлаб чиқарилган учувчисиз бошқариладиган аппаратларга, лазер ва электрмагнит қуролларга, киберҳимоя ва фазо, сунъий йўлдош алоқаси ҳамда сунъий онг технологияларга қизиқиш ортиб бораяпти.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img