Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТУРКИЯДА ДEНГИЗ ТУБИГА ШЎНҒИНГ ВА СУВ ОСТИ ДУНЁСИНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

ТУРКИЯДА ДEНГИЗ ТУБИГА ШЎНҒИНГ ВА СУВ ОСТИ ДУНЁСИНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Сув остига ғарқ бўлган кемалар ва ўтмиш сирларини сақловчи денгиз ости ҳаётидан воқиф бўлишни истасангиз атрофи учта денгиз билан ўралган Туркияга саёҳат қилинг денгиз тубига шўнғиб, сув ости дунёсини томоша қилинг.

Туркиянинг Эгей ва Ўрта ер денгизи соҳилларида жойлашган дунёнинг энг ҳайратланарли шўнғиш (дивинг) нуқталарида июнь-сентябрь ойларида сув ҳарорати 21°С дан юқори бўлган ва кўриш имконияти 20-40 метр орасида бўлган сув ости саргузаштларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Туркиянинг аксарият шўнғиш ҳудудларида шўнғишни ўргатувчи мактаблар ва курслар, шунингдек, тажрибали шўнғиш бўйича мураббийлар фаолият олиб боради.

Ўрта ер денгизидаги сеҳрли сув ости дунёсига шўнғинг
Ўзининг доимо тоза тутулувчи пляжлари, мовий денгизи ва афсонавий кўнгилочар тадбирлари билан машҳур Туркиянинг Ўрта ер денгизи соҳилида кўзни қамаштирувчи ва рангбаранг денгиз мўъжизаларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Туркиядаги энг машҳур шўнгиш манзилларидан бири ҳисобланган Анталиянинг Каш туманида ўттизга яқин шўнғиш марказлари фаолият олиб боради. Унинг қирғоқларида Калькан ва Патарагача шўғишнинг турли усулларини синаб кўришингиз мумкин. Балиқлар, денгиз ўтлари, маржонлар ва сув ости канёнларини кўриш учун энг муносиб жой ҳисобланган Кашнинг мовий сувлари шўнғишни севувчиларга табиатнинг ажойиботларидан баҳраманд бўлиш имкониятини тақдим этади.

Каш ўзининг ажойиб денгиз ҳаётидан ташқари, чўкиб кетган кема ва ҳалокатга учраган самолёт қолдиқларини томоша қилиш билан ҳам ажралиб туради. Каш сувлари ўтмишда чўкиб кетган Усмонли кемасини кашф қилиш имкониятини беради.
Шўнғишни севувчилар орасида энг машҳур жойлардан бири Дакота ҳарбий самолёти ҳалокатга учраган жой ҳисобланади. Ҳозирда сув ўтлари билан қопланган Дакота ҳарбий транспорт самолёти сув остини суратга олувчиларни қизиқтирмай қолмайди. Анталиянинг шарқидаги Аланияда барча даражадаги шўнғишни севувчилар учун мос шўнғиш жойлари топпиш мумкинлиги билан ажралиб туради.

Алания бандаргоҳига 5 дақиқалик сузиш масофасида жойлашган Аквариум, ҳудуддаги энг қизиқартли шўнғиш жойларидан бири ҳисобланади. Бу ерда денгизнинг чуқурлиги 4 метрдан 25 метргача бўлиб, бу ер асосан шўнғиш ўқув машғулотлари мақсадида фойдаланилади.
Чуқурлиги 10 дан 32 метргача бўлган Қароқчилар ғори (Корсан Маğарасı) очиқ ва катта ғор бўлиб, ғор ичида ғаввослар кўтарилишлари ва чироқлардан фойдаланишлари, кўршапалакларни кузатишлари, шунингдек, 25 метр чуқурликдаги ҳалокат қолдиқларини кузатишлари мумкин.

Эгей денгизида дельфинлар билан сузинг
Бодрум, Дача ва Мармарис ўзининг табиий муҳити, меҳмондўст инсонлари ва мазали таомлари туфайли Туркиянинг энг машҳур туризм шаҳарлари қаторига киради. Уларнинг барчаси денгиз тубига ажойиб шўнғиш жойларини таклиф қилади.
Бодрумнинг гўзал қўлтиқларида ажойиб денгиз жонзотлари, жумладан стинграйс, баррасуда, оркинос, морай илонбалığı ва саккизоёқ каби жонзотларнинг яшаши, шунингдек турли денгиз ўтларининг ўсиши билан маҳшур. Бодрум ва Қора орол ўртасидаги атиги 200 метр масофада жойлашган иккита шўнғиш минтақаси сузувчиларга ноёб табиий гўзалликларни тақдим этади.

Дача Туркиянинг денгиз тошбақаларини энг кўп учратишингиз мумкин бўлган жой бўлиб, бу ерда шунингдек ғаввослар дельфинлар билан ёнма ён сузиш имкониятидан баҳраманд бўлишлари мумкин.
Ажойиб манзарага эга, ғаввосларнинг севимли жойларидан бири бўлган Мармарис қирғоқлари эса, қайиқда сузиш ва тунги шўнғиш учун идеал жой ҳисобланади. Мармарисдаги кўплаб шўнғиш мактабларида тунги шўнғиш учун махсус курслари ўтказилади. Ҳудуднинг денгиз ландшафти сув ости қояларини, ранг-баранг балиқлар ва қадимги амфораларни ўз ичига олади.
Кадирга, Мармарисдаги энг машҳур шўнғиш жойларидан бири бўлиб, бу ерда Кадирга кўрфази жойлашган. Амфора майдонидан ташқари, 15 метр чуқурликдаги эллинистик даврга оид кема қолдиқлари ҳам денгиз фотографларини ўзига жалб қилади.

Чаноққалъада тарих қаърига шўнғинг
Эгей ва Мармара денгизлари туташган нуқтада жойлашган ва Биринчи жаҳон урушининг энг қақшатгиш жанг саҳналарига гувох бўлган Чаноққалъа, тарихни севувчи ғаввослар учун хазинанинг ўзгинаси. Чаноққалъа денгиз туби ҳаёти ва кўплаб чўкиб кетган кема қолдиқлари учрайдиган Гелиболу ярим ороли, сўнғишни севувчиларга бир пайтнинг ўзида тарих сирлари ва табиатнинг гўзалликларини томоша қилиш имкониятини беради.

Гелиболу ярим ороли ва Чаноққалъа атрофида 216 та кема ҳалокатга учраган. Жаҳон тарихини шакллантирган жангда қатнашган ушбу кемалардан 14 таси 2021 йил охирида шўнғиш учун очилган Галлиполи тарихий сув ости паркида жойлашган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img