Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркия янги таҳрирдаги Конституцияни қабул қилишга тайёрланмоқда

Туркия янги таҳрирдаги Конституцияни қабул қилишга тайёрланмоқда

Туркия ҳукумати замонавийликнинг барча талабларига жавоб берадиган ва мамлакатнинг бўлғуси ривожланишига кучли пойдевор бўладиган янги таҳрирдаги Конституцияни қабул қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бошлаб юборди.

Бу ҳақда президент Режеп Тайип Эрдоғон Анқарада Адолат ва тараққиёт партияси етакчилари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.

Давлат раҳбари барча сиёсий кучлар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва бизнес доира вакилларини Асосий қонунни қайта ишлаб чиқишда фаол иштирок этишга чақирди. Эродоғон жанобларининг таъкидлашича, мамлакатдаги етакчи партия томонидан илгари сурилган ислоҳотлар натижасида Туркиянинг иқтисодий жозибадорлиги ошди, демократик қадриятлар янги босқичга кўтарилди. Энг муҳими, пандемия шароитида иқтисодиётнинг оғир зарбага учрашига йўл қўйилмади. Президентнинг айтишича, яқин орада мамлакатни иқисодий ривожлантиришнинг янги дастурлари жамоатчиликка тақдим этилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img