Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркия – тўлиқ мустақил давлат

Туркия – тўлиқ мустақил давлат

Туркиянинг яқин йилларда дунёнинг қудратли давлатларидан бирига айланиши кутилаяпти. Аслида ҳозир ҳам глобал державалардан бири. Яқин Шарқ, Африка, Афғонистон, Кавказ ва бошқа минтақалардаги таъсири ошди. Президент Ражап Тойиб Эрдағон мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва маданий салоҳиятини юксалтирди.

Туркия жафокаш, мазлум давлатлар ёнида тура оладиган давлат. Эртага Туркия–Африка саммити бошланади. Шунинг олдидан Эрдағон жаноблари Анголага ташриф буюрди. Ташриф давомида ҳақ сўз айтилди. Инсоният тақдири иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонган давлатлар марҳамати остида қолдирилмаслиги керак. Туркия раҳбари БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибини кенгайтириш заруратига ишора қилди. Ҳақ гап. БМТ ХК бугун халқаро муаммоларга ечим тополмаяпти.

Қашшоқлик, камбағаллик улкан муаммога айланган. Катта кичик урушлар сони камаймади. Адолатсизликлар қалашиб ётибди. Иқлим ўзгариши бедаво касалликлар сонининг ўсишига олиб келди. Дарҳақиқат, дунё беш давлатдан иборат эмас. Уларнинг сони 200 дан ошган. Дунё ўзгарди, дипломатия ўзгарди, халқаро муносабатлар жиддий янгиланишларга учради, аммо глобал хавфсизлик архитектураси шундай қолди. Бу адолатдан эмас.

Яна бир жиҳат. 2002 йилдан бошлаб Туркия Африкада 30 дан зиёд элчихоналар очди, қитъа давлатлари билан савдо ҳажми 579 фоизга ўсди. АҚШ, Хитой ва Россия билан бир қаторда Анқара ҳам ўз таъсирини ошира бошлади. Аммо айрим давлатлар Туркиянинг ички ишларига аралашишга интилаяпти. Давлат тўнтаришига уринишда айбланган баъзи маҳбусларни озод этишга чақиришмоқда.

Туркия – тўлиқ мустақил давлат. У мағрур давлат сифатида бошқаларга бўйин эгмайди.
Абдували Сайбназаров

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img