Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркия террорчиларга тарихий дарс берди

Туркия террорчиларга тарихий дарс берди

2015 йилнинг июл ойидан буён Туркия хавфсизлик кучлари томонидан қарийб 12,9 минг нафар террорчи – улардан 6 мингдан ортиғи мамлакат ҳудудида, 6,9 минг нафари ундан ташқарида йўқ қилинган. Бу ҳақда республика президенти Режеп Тайип Эрдоғон аҳолига қилган телемурожаатида маълум қилди.

Шунинг билан бирга, ёвуч кучларга қарши курашда 1259 нафар, жумладан, 401 аскар, 443 жандарм, 299 полицячи ва 116 нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлган.

Давлат раҳбарининг айтишича, ўтган 5 йил давомида террорчи ташкилот – Курд ишчи партияси етакчиларидан бир неча нафари йўқ қилинган.

Президент Эрдоғонга кўра, турк халқи ўз ҳаётини қурбон қилиш эвазига мустақиллик ва мамлакат келажагини ҳимоя қилиб, бу борада террор ва тўнтаришнларни амалга ошириш орқали Туркияни тиз чўктиришга уринганларга тарихий дарс бериб қўйди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img