Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркия тараққиёт ва ривожланиш йўлидан дадил одимламоқда

Туркия тараққиёт ва ривожланиш йўлидан дадил одимламоқда

Туркия Республикаси президенти Режеп Тайип Эрдоған ҳукмрон партия — Адолат ва тараққиёт партиясининг Анқарада бўлиб ўтган конгрессида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Пойтахтдаги муҳташам спорт мажмуаларидан бирида бўлиб ўтган анжуманда миллат етакчиси ўз нутқида нафақат партия олдида турган муҳим вазифалар, балки мамлакатнинг келажагини белгиловчи энг асосий йўналишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«Бугунги конгресс – ҳаёт-мамот масаласи. 2023 йилгим сайловда иштирок этадиган Адолат ва тараққиёт партиясининг кадрлар таркиби ҳал этилади. Яна бир муҳим жиҳати ушбу йилда Туркия Республикаси ташкил этилганининг 100 йиллиги нишонланади», – деди Туркия етакчиси нутқи аввалида. Президентнинг айтишича, бугунги кунда Адолат ва тараққиёт партияси ўз атрофида 13,5 млн нафар мамлакат фуқаросини бирлаштириб турибди.

Эрдоған жаноблари партия олдида турган вазифалар, жумладан, кадрлар борасидаги ташкилий ишлар ҳақида гапириш билан бирга, унинг катта сиёсий кучга айланиб улгурганига ҳам алоҳида урғу берди. «АТП конгресси – Туркия тараққиёти учун қатъий бел боғлаган ва бу борада бирлашган халқимиз жипслигининг ёрқин намунасидир. Бу ўз навбатида бир вақтлар уч қитъада ҳукмронлик қилган давлатни емирган кучларга берилган муносиб жавоб ҳамдир», – деган жумладан президент.

Давлат раҳбарига кўра, жиноятчиликка, барча террорчилик ташкилотлари, жумладан, КИПга қарши олиб борилган муваффақиятли кураш туфайли улар бугунги кунда Туркия ҳудудида қонли жиноятлар амалга оширишга қодир эмас. Президент ва ҳукмрон партия етакчиси Эрдоған жанобларининг айтишича, бугунги Туркия кечаги эмас. Мамлакатни 2023 йилгача ривожлантириш йўналишлари Туркия 21-аср ва ундан кейинги юз йилликларда кучли ва қудратли давлатга айланишида асосий таянч вазифасини бажаради.

Президентнинг таъкидлашича, мамлакат иқтисодиёти ҳар томонлама жадал ривожланиб бормоқда ва кейинги пайтда мамлакат валюта бозорида кузатилаётган тебранишлар Туркиянинг иқтисодиёти ва ўсиш суръатларига кескин таъсир кўрсатмайди. Давлат раҳбари ушбу масалага тўхталар экан, аҳолини олтин харид қилишга ва пулларини банкларда сақлашга чақириб, бу чоралар мамлакат саноати ва иқтисодиётини ривожлантиришга кучли туртки беришини таъкидлади.

Эрдоған жаноблари мамлакатнинг ташқи сиёсати ҳақида гапирар экан, Туркия дўст давлатлар сонини кўпайтириш, ўртадаги тушунмовчиликларга барҳам бериш ва минтақани барқарор ҳудудга айлантиришдан манфаатдор эканини маълум қилди. «Туркия  ҳукумати Туркия ва унинг халқи манфаатларидан келиб чиққан ҳолда дунёнинг барча давлатлари билан алоқаларни кенгайтиришга интилмоқда: АҚШдан тортиб Россиягача, ЕИдан тортиб араб мамлакатларигач», – деди жумладан президент. Шунинг билан бирга, Эрдоған Туркия хориждаги дипломатик корпуслар сони бўйича дунёнинг беш давлати қаторидан жой олишга интилаётганини маълум қилди. Давлат раҳбари бу борада дунёнинг ҳар бир мамлакатида Туркия элчихонаси фаолият кўрсатишига ҳаракат қилинаётганини таъкидлади.

Режеп Тайип Эрдоған ўз нутқида Яқин Шарқ, хусусан, Сурия ва Ливиядаги, Ўрта Ер денгизидаги вазиятга ҳам муносабат билдириб ўтиб, бу борада ташқи кучларнинг Туркияни яккалаш, ўйиндан сиқиб чиқаришга бўлган уринишлари чипакка чиқарилганини маълум қилди. Президент ва партия етакчиси Жанубий Кавказ воқеалари хусусида фикр билдириб, Озарбайжон қарийб 30 йил давомида арман истилоси остида қолиб келган тарихий ерларини қайтариб олганига катта баҳо берди. Эрдоғанга кўра, узоқ йиллар давомида қардош озор давлатининг 20 фоиз ҳудуди Арманистон оккупацияси остида қолиб келгани ҳар озарбайжон ҳам, турк халқларининг кўксидаги оғриқ бўлган. Миллат етакисига кўра, Туркиянинг қўллаб-қувватлаши ва озор армиясининг қаҳрамонлиги эвазига жирканч оккупацияга нуқта қўйилди.

Конгрессда Режеп Тайип Эрдоған ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг раиси этиб қайта сайланди. Делегатлардан 1428 нафари мамлакат раҳбари ва партия етакчисини ёқлаб овоз берди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img