Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркия сайёҳлик соҳасида ишловчилар учун эмлашни рўйхатдан ўтказиш дастурни бошлади

Туркия сайёҳлик соҳасида ишловчилар учун эмлашни рўйхатдан ўтказиш дастурни бошлади

Туркия Маданият ва Туризм вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризмни тарғиб қилиш ва ривожлантириш агентлиги (ТТРА) билан биргаликда сайёҳлик соҳасида ишловчи ходимлар учун эмлаш дастурини ишлаб чиққанини эълон қилди. “Хавфсиз туризм сертификати дастури” яқинлашиб келаётган сайёҳлик мавсумида чет еллик сайёҳларни кутиб олиш ҳамда соҳа вакиллари ва туб аҳолининг саломатлигини таъминлаш учун ишлаб чиқилган.

“Хавфсиз туризм сертификати дастури” 2020 йил июн ойида ҳаётга татбиқ қилинганидан бошлаб, Туркия саломатлик ва хавфсизлик бўйича қатъий кўрсатмаларга амал қилиб келмоқда ҳамда уларнинг давомийлигини таъминлаш мақсадида барча чораларни кўрмоқда. Сайёҳлик мавсуми очилганидан сўнг, Маданият ва Туризм вазирлиги мамлакатда сайёҳлик хизматларини йил давомида очиқ бўлишини таъминлаш мақсадида соҳа вакилларини эмлаш дастурига киритиш ишларини бошлади. Эмлаш дастури Соғлиқни сақлаш ва Меҳнат вазирликлари билан ҳамкорликда пухталик билан амалга оширилади. Ушбу дастур доирасида биринчи навбатда “Хавфсиз туризм сертификати дастури”дан рўйхатдан ўтган турар-жой иншоотлари, ресторанлар, йўл бошловчилар (гидлар), туризм агентлари эмланади.

Маданият ва Туризм вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган платформада сайёҳлик муассасалари ўз ходимларини эмлаш учун рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Платформа ушбу дастур доирасидаги туристик саноатнинг барча муҳим иштирокчиларини, шу жумладан, турар-жой иншоотлари, овқатланиш жойлари, транспорт воситалари ва йўл бошловчи (гид)ларни ўз ичига олади. Сайёҳлик (туристик) муассасаларнинг расмий вакиллари ҳам ҳозирда ишлаб турган вакилларини рўйхатдан ўтказишлари мумкин.

СОВИД-19 га қарши курашиш ва дунёнинг енг хавфсиз йўналишларидан бири сифатида ўз мавқейини янада ошириш бўйича давомли саъй-ҳаракатлар доирасида, Туркия дунё бўйича соҳадаги энг биринчи ва энг муваффақиятли мисоллардан бир бўлган “Хавфсиз туризм сертификати дастури”га сармоя киритишда давом этмоқда. Мамлакат ўз амалиёт доирасини кенгайтирди ҳамда 30 ва ундан ортиқ хонали турар-жой иншоотлари учун амалиёт мажбурий этиб белгиланди. Ҳозирга қадар 8 000 дан ортиқ иншоотлар сертификатланган.

Мамлакат туризмнинг В шаклидаги тикланишини кутаётганлиги сабабли, туризмнинг ишчи кучи устувор аҳамиятга эга бўлмоқда ва уларни биринчи навбатда эмлаш талаб етилади. Туркия 2021-йил учун соғлом ва хавфсиз йўналиш эканлигини исботлаш мақсадида, барча керакли чораларни кўрмоқда ва халқаро саёҳатчилар учун энг яхши вариант бўлишга ҳаракат қилмоқда.

Туркия ҳақида
Ўрта Ер денгизида жойлашган, Осиё ва Европа қитъаларини Босфор бўғози орқали бирлаштирган Туркия тенги йўқ манзил, маданий алоқаларнинг марказидир. Ўзининг ёқимли иқлимидан ташқари, асрлар давомида пайдо бўлган сивилизатсиялар хилма-хиллигини акс эттирувчи тарихи, табиати ва гастрономияси билан ҳам ташриф буюрувчиларни ҳайратга солади. Ҳар хил маданиятлар чорраҳасида жойлашган Туркия, анъанавий ва замонавийликнинг синтези бўлган санъат ва мода ҳақида ўзига хос тушунчаларга эга, жуда динамик бўлган савдо ва кўнгилочар ҳаёт тарзи билан бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб қила олади.

ТТРА ҳақида
ТТРА Туркиянинг ички ва халқаро туризм соҳасидаги таниқли йўналиш бўлишини таъминлаш, унинг маданий, маърифий, табиий, биологик ва тарихий меросини тарғиб қилиш ҳамда миллий иқтисодиётда қисқа ёки узоқ муддатли туристик инвестициялар улушини ошириш ва туризм соҳасида хизмат кўрсатишни янада яхшилаш билан шуғулланади. Маданият ва Туризм вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган дастур бўйича, ТТРА Туркиянинг ўз туристик мақсадларига еришишга ёрдам бериш учун барча реклама, маркетинг ва коммуникация ишларини олиб бориш, бутун дунё бўйлаб мавжуд туристик ресурсларни тарғиб қилиш ва сотиш ҳамда туризм стратегиялари ва сиёсатларига мувофиқ потенсиал туристик ресурсларни ривожлантириш учун жавобгардир.

Туркия 2020-йилги сайёҳлик мавсуми учун “Хавфсиз туризм сертификати дастури”ни амалга оширди. Соҳанинг асосий иштирокчилари томонидан тезкор равишда қабул қилинган ушбу дастур соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат ва ичимликлар, транспорт ва турар жойларни ўз ичига олган ва бошқа кўплаб соҳага тегишли муассасалар томонидан амалга оширилиши керак бўлган бир қатор тадбирларни ҳам маҳаллий аҳоли ҳам хорижий меҳмонлар учун белгилаб берди, деб хабар беради Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси.
Абдувоҳид Ачилов тайёрлади

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img