Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркия: сайёҳлар оқими ўси бормоқда

Туркия: сайёҳлар оқими ўси бормоқда

Жорий йилнинг январ-октябр ойларида Туркияга 13 652 641 хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Бу ҳақда мамлакат Маданият ва сайёҳлик вазирлиги маълум қилди.

Вазирликка кўра, ўтган 9 ойда мамлакатга кетган сайёҳларнинг 11 200 892 нафарини хорижлик сайёҳлар ташкил этган бўлса, 2 451749 нафари чет эл давлатларида яшовчи Туркия фуқароларидир.

Мамлакатлар кесимида Туркияга ташриф буюрган сайёҳлар орасида Россия биринчи ўринда (1 911 264) турган бўлса, ундан кейинги ўринларни Германия (1 037 293) ва Болгария (997 470) банд этган. Шунингдек, ҳисобот даврида Украина ва Буюк Британиядан сайёҳлар кўп ташриф буюргани қайд этилган.
Фото: АА

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img