Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркия Қозоғистоннинг лотин ёзувига ўтишини олқишлади

Туркия Қозоғистоннинг лотин ёзувига ўтишини олқишлади

“Anadolu” ахборот агентлигининг хабар беришича, кирилицадан 100 фоиз воз кечилиши Нур-Султоннинг Анқара ва бошқа туркий тилли давлатлар билан коммуникация алоқаларини янги босқичга олиб чиқади.

Лотин ёзувига ўтиш ҳаракатларини 2017 йилда бошлаган Қозоғистон 2023 йилда тўлиқ ушбу ёзувга ўтишини маълум қилган. Алифбо бўйича миллий комиссиянинг таъкидлашича, янги алифбони яратиш устида қарийб 3000 эксперт иш олиб борган. Бу борада Туркия, Татаристон, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларининг тил бўйича мутахассислари яқиндан ёрдам кўрсатган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img