Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркия Қора денгизда йирик газ конини кашф этди

Туркия Қора денгизда йирик газ конини кашф этди

Бу ҳақда Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдоғон бугун Истанбулда сўзлаган нутқида маълум қилди. Бу ҳақда “Анодолу” ахборот агентлиги хабар берди.

Давлат раҳбари бир неча кун илгари ушбу хабарга ишора қилиб, жума куни Туркия ҳаётида янги даврни бошлаб берадиган ажойиб янгиликни маълум қилишини айтган эди. Кўпчилик муштоқлик билан кутган хабар Қора денгида кашф этилган йирик табиий газ кони ҳақида экани бугун маълум бўлди.

Қайд этилишича, “Туна-1” йирик газ конида ҳажми 320 млрд кубметрга тенг зангори олов заҳираси топилган.

Режеп Таййип Эрдоғоннинг айтишича, энергетика – нафақат ривожланишнинг муҳим омили, шунинг баробарида миллий мустақилликни таъминлашда ҳам унинг ўрни беқиёсдир. Ҳукуматнинг асосий мақсади 2023 йилгача Қора денгиз газидан аҳолини баҳраманд қилиш экани айтилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img