Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркия Озарбайжонни қўллаб-қувватлайди

Туркия Озарбайжонни қўллаб-қувватлайди

“Туркия Озарбайжон томонида бўлган ва бундан кейин ҳам бўлиб келади. Ҳарбий ҳаракатлар Қорабоғ истилодан озод этилгунча давом этади”. Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдоған Коня вилоятида барпо этилган янги шифохонанинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида шундай деди.

Давлат раҳбарининг айтишича, Озарбайжон армияси сўнгги кунларда арманлар томонидан босиб олиган ҳудуднинг катта қисмини озод этишга муваффақ бўлган.

Туркия етакчисининг айтишича, Арманистон томонидан Озарбайжонга нисбатан бир неча марта иғвогарлик ҳаракатлари амалга оширилди. «Бироқ охирги иғвогарлиги учун Арманистон кутилмаган жавоб олди. Озарбайжон жавоб тариқасида ҳарбий операцияни бошлади. Туркия Озарбайжон томонида бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади», — дея таъкидлади Эрдоған жаноблари.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img