Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркия ноширлик соҳасида дунёнинг етакчи давлатларидан бири

Туркия ноширлик соҳасида дунёнинг етакчи давлатларидан бири

Туркия ноширлар ассоциациясининг маълум қилишича, 2019 йилда мамлакатда 423 602 825 номдаги китоб ва нашрлар чоп этилган. Чакана китоб савдосида 27,09 фоизлик ўсиш  кузатилиб, савдо ҳажми 8 миллиард 852 миллион турк лирасини ташкил қилган.

Халқаро ноширлар ассоциациясининг ҳисоботида эса Туркия чоп этилган нашрлар салмоғи бўйича дунё мамлакатлари орасидаги олтинчи ўринни сақлаб қолганини маълум қилди.

Мамлакат Халқ таълими вазирлиги томонидан хусусий нашрлар томонидан тайёрланиб, ўз босмахоналарида чоп этилган 153 446 132 дона китоб харид қилинган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img