Туркиянинг Ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги (TIKA) мўғилистонлик 2 минг кам таъминланган оилага ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда TIKA ахборот хизмати маълум қилди.
Инсонпарварлик ёрдам мўғулларнинг асосий байрамларидан бири – Цаган Сар ва янги турдаги коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирлари доирасида кўрсатилди. Кам таъминланган оилаларга ун, гуруч, ёғ, макарон, гигиеник воситалардан иборат 2 минг тўплам жўнатма етказиб берилди.
TIKA инсонпарварлик ёрдамидан Баянгол, Баянзурх, Налайх, Хан-Уул, Сонгинохайрхон, Сухбаатар ва Чингэлтэй вилоятларида яшовчи кам таъминланган оилалар баҳраманд бўлди.