Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Туркия маданият шаҳарчаси"

“Туркия маданият шаҳарчаси”

Президент Админстрацияси симфоник оркестри биноси фойдаланишга топширилди.

Деярли 2 асрлик тарихга эга дунёдаги энг қадимги оркестрлардан бири бўлган Туркия Республикаси Президенти Администрацияси симфоник оркестри (CSО) жрий йилнинг 3-4-5 декабр кунлари ўтказиладиган муҳташам гала-концертлари билан янги биносига “салом” деди. Янги CSО биноси Туркиянинг кун тартибига янги маданият ва саньат нафасини олиб киради.

Туркия умумбашарий санъатнинг юраги ураётган давлатлардан биридир. Ҳайратга солувчи тарихи, шаҳарларининг гўзаллиги, динамик атмосфераси ва икки қитъани бирлаштирган ноёб жойлашуви, шунингдек, маданият ва санъатга аҳамияти билан ном қолдиради.

Асоси 1826 йилга бориб тақаладиган Туркия Республикаси Президенти Администрацияси симфоник оркестрининг (CSО) Анқара шаҳрида қурилган янги биноси, бугун 3 декабр куни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Маданият ва туризм вазири Мехмет Нури Эрсойнинг иштирокида уюштирилган катта маросим билан очилди.

Жами Жон Делиорман бошчилигида ўтказилган очилиш дастурида, дунёга машҳур сопрано Ангела Георгиу, дунёдаги энг яхши фортепиано дуети опа-сингил Гухер ва Сухер Пекинел ва дунёга маҳур пианиночи Идил Бирет ижро этди.

Архитектор Семра ва Ўзан Уйғур жуфтлиги лойиҳасида ишлаб чиқилган, ёпиқ майдони 62 547 квадрат метрга эга бўлган янги бинода: Президент Администрацияси симфоник оркестри, шунингдек Анқара давлат полифоник мусиқалари хори, Анқара Турк жаҳон мусиқа ансамбли, Анқара давлат турк халқ мусиқалари хори, Анқара давлат мумтоз турк мусиқалари хори ва Давлат халқ рақс ансамбли бўлади. Янги бинода 2023 кишига мўлжалланган катта концерт зали, 500 кишига мўлжалланган кичик концерт зали, 10 минг кишига мўлжалланган очиқ концерт майдони ва Президент Администрацияси симфоник оркестри музейи ҳам мавжуд.

Нафақат Туркияда, балки дунёда ҳам саноқли концерт залларидан бири бўлишга тайёрланган Президент Администрацияси симфоник оркестри биноси Туркиядаги симфоник оркестр учун мўлжалланган илк бино ҳисобланади. Ушбу бино нафақат дунё метрополитенининг саноқли мусиқа марказларидан бири бўлади, балки халқаро маънода маданий ва бадиий ишлаб чиқаришдаги энг бой таркибни тақдим этадиган жонли санъат маркази бўлади.

Тадбирда Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги махсус меҳмон сифатида санъаткор ва журналистлар, шунингдек, кўплаб маҳаллий ва хорижий меҳмонлар ҳам иштирок этди. Очилиш маросимида ижтимоий масофадан тортиб, COVID-19 билан боғлиқ барча чора-тадбирларга қатъий риоя қилинди.

Президент Администрацияси симфоник оркестрига мезбонлик қиладиган “Катта зал”, “Мовий зал” ва “Тарихий CSО зали” жойлашган маданият ва санъат маркази бутун йил давомида мумтоз мусиқадан тортиб анъанавий мусиқагача, жаҳон мусиқасидан тортиб машҳур мусиқаларга қадар кўплаб бой асарлар билан дунёнинг турли бурчакларидаги саньат ихлосмандлари учун ўз эшикларини очади.

Туркия пандемия даврида маданият ва саньат фаолиятида қатъий чора-тадбирлар олиб борди. Булар қаторида маданият ва санъат соҳасида фаолият юритувчи муассасалар бўлган кино, театр, босма матбуот, китоб, журнал, даврий нашрлар, газета, тадбир ва ташкилотлар каби корхоналарнинг пандемия шароитида хавфсизликлари таъминлади.
Манба: www.goturkey.com

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img