Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркия иғвогорона каналларни тартибга солишга киришди

Туркия иғвогорона каналларни тартибга солишга киришди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ижтимоий тармоқлар ҳукумат томонидан қатъий назоратга олинишини эълон қилди.

“Ёлғон, ҳақорат, шахс ҳуқуқига тажовуз қилиш ва туҳматларга тўлиб-тошган бу каналлар тартибга солиниши шарт”, – деди Эрдўғон. Туркия раҳбарининг сўзларига кўра у “бундай ижтимоий каналларни бутунлай йўқотиш ва назорат қилиш” учун қонун лойиҳасини парламентга имкон қадар тезроқ киритмоқчи. Эрдўған молия вазири, шу билан биргаликда куёви Берат Албайракнинг тўртинчи ўғли туғилиши ҳақидаги твитига айримлар ҳақоратли изоҳлар ёзганидан сўнг ана шундай баёнот билан чиқди.

Туркия президенти ўн минглаб кишилар бу хабарни ижобий изоҳлагани, аммо ахлоқ ва инсонийликдан йироқ бўлган айрим “аблаҳлар” ҳақоратлар билан жавоб ёзишганини айтди. Адлия ва полиция органлари уларни аниқлаш учун зудлик билан ҳаракат бошлади, улар топилиб, суд олдида жавоб бериши айтилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img