Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркия “Hürküş” ўқув-машқ учоқларини экспортга йўналтиради

Туркия “Hürküş” ўқув-машқ учоқларини экспортга йўналтиради

Ҳарбий саноати жадаллик билан ривожланиб бораётган Туркия яқин орада номи ошкор қилинмаган мамлакатга “Hürkuş-C” ўқув-машқ учоқларини етказиб беради. Бу ҳақда TAI ширкати бош директори Темел Котил маълум қилди.

Компания раҳбарининг айтишича, дастлабки 12 та “Hürkuş-C” учоғи хорижга экспорт қилинади. «Ҳозирда шартнома имзоланмагани учун буюртмачининг номини ошкор эта олмаймиз, бироқ келишув имзоланиши аниқ», – деган у бу ҳақдаги баёнотида.

“Hürkuş” оиласига мансуб учоқлар мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари учун турли ўқув машқларида фойдаланиш мақсадида яратилган бўлиб, ундан учувчиларнинг малакасини оширишдан ташқари, у жосуслик йўлида ҳам қўлланилиши мумкин. Унча қиммат бўлмаган, юқори технологияли “Hürkuş-C” замонавий жанг шароитида муҳим қуролга айланади.

Бундан ташқари, Туркиянинг яна бир ҳарбий саноат гиганти “TUSAŞ” компанияси “Aksungur” учувчисиз бошқариладиган оғир учоғи синовини муваффақиятли якунлади. Синов даврида учоқ KGK-82 ракетаси ёрдамида 30 км олисликдаги нишонни бехато йўқ қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img