Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркия хавфсизлик кучлари июл ойида 106 нафар террорчини йўқ қилди

Туркия хавфсизлик кучлари июл ойида 106 нафар террорчини йўқ қилди

Туркия Қуролли кучлари томонидан июл ойида мамлакат ичкарисида ва ташқарисида ўтказилган антитеррор амалиётлари давомида Курд ишчи партияси жангариларидан 106 нафари йўқ қилинди. Террорчилар билан тўқнашувларда хавфсизлик кучлари ходимларидан тўрт нафари ҳалок бўлди ва икки нафари яраланди.

Ўтказилган амалиётлар давомида жангарилар билан алоқада бўлганликда гумон қилиниб 155 киши ушланиб, улардан 62 нафари қамоққа олинган.

Шундай амалиётлардан бири 3 июл куни Тунжели вилоятининг Овадик туманида ўтказилди. Амалиёт жараёнида Туркия ИИВ томонидан ўта хавфли террорчи сифатида қайд этилган «Сефкан Мардин» лақабли жангари Ферхат Атеш йўқ қилинди. Қайд этиш керак, у ҳақда берилган маълумот учун 500 минг лира миқдорида мукофот пули берилиши эълон қилинганди.

Курд ишчи партияси Туркияда вазиятни издан чиқари ва мамлакатни парчалаш ниятида қонли терактларни амалга ошириб келади. Маълумотларга кўра, курд бўлгинчи жангарилари томонидан 1984 йилдан 2020 йилнинг мартига қадар содир этилган терактлар оқибатида 7500 нафар хавфсизлик кучлари ходимлари, 6800 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари Курд ишчи партиясини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img