Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркия газга бўлган қарамликдан қутулмоқда

Туркия газга бўлган қарамликдан қутулмоқда

“Anadolu” ахборот агентлигининг хабар беришича, Қора денгизда топилган табиий газ заҳираси Туркияга 21 млрд долларлик энергия заҳираларини импорт қилинишини қисқартиш имконини беради. Норвегиянинг “Rystad Energy” консалтинг компанияси шу ҳақда маълум қилган.

Скандинавиялик экспертларнинг таъкидлашича, Қора денгизда топилган «Сакаря» газ конининг заҳираси 320 млрд кубметрга тенг. Янги конда йиллик газ қазиб олиш ҳажми 2,5−20 млрд кубметрни ташкил этади. Натижада, Туркия четдан газ сотиб олиш учун сарфланадиган маблағни йилига 200 млн дан 1,5 млрд долларгача тежаш имконига эга бўлади.

«Сакаря» кони ишга туширилгач, турклар бошқа мамлакатлар билан газ борасида музокаралар олиб боришда қатъиятлироқ бўладилар, давлатнинг табиий газга бўлган қарамлиги камаяди.

“Rystad Energy” ҳисоб-китобига кўра, Туркияда газ истеъмоли охирги икки мобайнида қисқариб кетган бўлса, яқин йиллардан бошлаб бу борадаги кўрсаткичда ўсиш кузатилади. Хусусан, 2019 йилда мамлакатда 44 млрд кубметр табиий газ истеъмол қилинган бўлса, 2030 йилга бориб бу рақам 59 млрд ни, 2040 йилда эса 71 млрд кубметрни ташкил этиши тахмин қилиняпти.

Қайд этиш керак, ҳозирги кунда Туркия табиий газга бўлган ички эҳтиёжнинг 99 фоизини импорт энергия заҳиралари ҳисобидан қоплаб келмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img