Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТуркия элчиси билан учрашув

Туркия элчиси билан учрашув

2 июль куни Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекарнинг журналист ва блогерлар билан учрашуви бўлиб ўтади. Элчи жанобларининг ОАВ вакиллари билан учрашувида Ўзбекистон ва Туркия муносабатлари ва журналистларни қизиқтирган бошқа мавзулар муҳокама қилинади.

Кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб бораётир. Бунга расмийларнинг ўзаро ташрифлари ҳам муҳим роль ўйнамоқда.  Хусусан, куни кеча Туркия вице-президенти Фуат Октайнинг ҳам Ўзбекистонга ташрифи амалга ошди.

Шунингдек, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Туризм ва маданият бўлими томонидан “Хавфсиз туризм” лойиҳаси доирасида ўзбекистонлик журналистлар билан ўзига хос ҳамкорлик йўлга қўйилган. Мазкур лойиҳа доирасида ҳар ой турли ОАВ вакиллари Туркиянинг турли шаҳарларига саёҳат қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, Олган Бекар жорий йилнинг март ойида Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган.

 

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img