Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Turkish Airlines" авиақатновлар бўйича Европада етакчиликни сақлаб қолди

“Turkish Airlines” авиақатновлар бўйича Европада етакчиликни сақлаб қолди

Туркия фуқаро авиацияси байроқдори бўлган “Turkish Airlines” (THY) компанияси амалга оширилган қатновлар бўйича Европада етакчиликни сақлаб қолди.

Ҳаво навигацияси бўйича Европа хавфсизлик ташкилотининг маълумотларига кўра, 15-21 март кунлари “Turkish Airlines” бир кунда ўртача 670 та қановни амалга ошириб, европалик барча рақобатчиларини ортда қолдирган.

“Turkish Airlines”дан кейинги ўринни эса бир кунда 362 та қатновни амалга оширган “Air France” эгаллаган. Учинчи ўринни ҳам яна бир турк компанияси “Pegasus Airlines” (285 қатнов) эгаллаган бўлса немисларнинг “Lufthansa” ширкати (273 қатнов) тўртинчи, Норвегиянинг “Wideroe” компанияси (272 қатнов) бешинчи ўринни эгаллаган.

Қайд этлишича, ўтган ҳафтада Европадан амалга оширилган авиақатновлар салмоғи 4 фоизга ошган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img