Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТурк нашрида Ўзбекистон ҳақида мақола чоп этилди

Турк нашрида Ўзбекистон ҳақида мақола чоп этилди

Туркияда нашр этиладиган «Yazar» газетаси саҳифасида “Ҳар бир инсон кўриши керак бўлган мамлакат: Беруний, Нақшбандий, Бухорий ва Термизийнинг диёри – ЎЗБЕКИСТОН” сарлавҳали мақола чоп этилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Евроосиё турк жамиятлари федерацияси раҳбари Исмаил Ченгиз қаламига мансуб ушбу мақола бутун турк дунёси учун улкан қиймат ва мазмун-моҳият касб этадиган замонавий Ўзбекистоннинг бой тарихий ва илмий-маданий мероси атрофлича очиб берилгани билан аҳамиятлидир.

“Моварауннаҳрнинг учта марваридини ўз ичига олган бу мамлакатнинг номи – Ўзбекистон, ЮНЕСКОнинг “Жаҳон мероси рўйхати”га кирган Бухоро, Самарқанд ва Хивага мезбонлик қилаётган мамлакат – Ўзбекистон, Ислом динининг маънавий марказларидан бири Бухоро, дунёнинг кўзгуси, Шарқ дурдонаси Самарқанд ва Хива шаҳри жойлашган юрт – Ўзбекистон сизни осмон ости музейлари билан ўрта асрларга олиб боради. Сизга Беруний, Бухорий, Термизий, Улуғбек, Ибн Сино, Aлишер Навоий каби буюк олим ва мутафаккирлари, уламолари ҳамда адабиёт бўстони дарғаларини ўз бағрида тарбиялаган Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қиламиз”, – деб ёзади муаллиф мақола муқаддимасида.
Абдувоҳид Ачилов

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img