Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТурк компаниялари Ўзбекистон ихтисослашган ва ижод мактаблари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 50 дона...

Турк компаниялари Ўзбекистон ихтисослашган ва ижод мактаблари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 50 дона ноутбук тақдим этди

АНҚАРА, 16 октябрь. («Дунё» АА) Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси томонидан Президент, ихтисослашган ва ижод мактаблари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли ишлар доирасида Ўзбекистонда фаолият юритаётган йирик турк компаниялари билан олиб борилган музокаралар натижасида 50 дона ноутбук беғараз ёрдам сифатида ажратилди.

Элчихонанинг маълум қилишича, Бухоро ва Андижон вилоятларидаги ихтисослашган мактабларга «Aksa Enerji Üretim A.Ş.», «Apeas Mühendislik Inşaat Taahhüt ve Diş Tic. A.Ş.» ва «Özgüven Mimarlık ve İnşaat A.Ş.» компаниялари ҳомийлиги асосида замонавий ноутбуклар етказилди.

Маълумот учун, «Aksa Enerji Üretim A.Ş.» компанияси Тошкент вилояти Қибрай туманида 240 МВт қувватга эга электрстанцияси, «Özgüven Mimarlık ve İnşaat A.Ş.” компанияси эса «Тошкент сити» халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида кўп тармоқли осмонўпар «NEST ONE» биноси қурилишида иштирок этмоқда. Шунингдек, «Apeas Mühendislik Inşaat Taahhüt ve Diş Tic. A.Ş.» кўп йиллардан буён Ўзбекистон қурилиш бозорида фаолият кўрсатиб келади. Бундан ташқари, пойтахтимиздаги «Wyndham Tashkent Hotel» меҳмонхонасини ушбу компания тасарруф  этади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img