Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТрампнинг девори охиригача қурилмади

Трампнинг девори охиригача қурилмади

Трамп маъмурияти ноқонуний иммиграцияга қарши курашиш мақсадида Мексика чегарасида 3000 километрдан зиёд девор қуришга ваъда берган эди. Тўрт йиллик фаолияти даврида бу деворнинг фақат 160 километри қурилди, 560 километр эски девор таъмирланди.

Президент Жо Байден Оқ уйга кириши билан девор қуриш лойиҳаси бекор қилинди. Лекин шу пайтгача қурилган деворлар ўз ўрнида қолади.  Девор қурилишидан олдин, Байден уни тўхтатишидан аввал бу ҳудуддан наркотик ташувчилар ўтарди. Энди улар деворни айланиб ўтишмоқда, дейди маҳаллий аҳоли.

АҚШ ва Мексика ўртасига девор қуриш Трамп маъмуриятининг муҳим мақсадларидан бири бўлган. Конгресс 2021-йилги бюджетдан шу мақсадда бир миллиард доллардан ортиқ пул ажратган. Аммо Президент Жо Байден девор қуришни пулни беҳуда сарфлаш деб атади ва Оқ уйга кириши билан бу қурилишларни тўхтатди.  

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img