Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТрамп сўзидан қайтмади

Трамп сўзидан қайтмади

АҚШ президенти Дональд Трамп Германиядан 9,5 минг нафар америкалик ҳарбийни олиб чиқиш режасини маъқуллади. Бу ҳақда Пентагон вакили Жонатан Хоффман маълум қилди. АҚШ Мудофаа вазирлигига кўра, президент билан келишилган режа Россияни тийиб туришга, НАТОни кучайтиришга кўмаклашади ва АҚШнинг Европадаги операцион имкониятларини яхшилайди.

Қарор АҚШнинг Германиядаги ҳарбий контингенти сони 25 минг нафаргача камайишини англатади. Хоффман ҳарбийларни олиб чиқиш графигига аниқлик киритмаган ва бу ҳарбийлар бошқа мамлакатларга жойлаштириладими-йўқми – буни ҳам айтмаган. Ўтган ҳафта Польша президенти Анджей Дуданинг Вашингтонга ташрифи чоғида Трамп ҳарбийларнинг бир қисми Польша ҳудудига ташланишини айтган. Пентагон вакиллари эса аскарларнинг айримлари Шарқий Европа давлатларига жойлаштирилишини билдириб, бу орқали Москвага муайян сигнал йўллагандилар.

Трамп Берлинни аввал бир неча бор мудофаа учун етарли харажат ажратмаётганликда ҳамда савдо-сотиқ билан боғлиқ масалаларда АҚШга нисбатан адолатсизлик қилаётганликда айблаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img