Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТрамп америкалик аскарларни ватанга қайтармоқда

Трамп америкалик аскарларни ватанга қайтармоқда

«Bloomberg» ахборот агентлиги хорижий мамлакатларда, жумладан, Ироқ ва Афғонистонда хизмат қилаётган америкалик аскарларни ватанга қайтариш борасида президент Доналд Трампнинг навбатдаги ваъдаси ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Сомалидаги АҚШ қўшини мамлакатга қайтарилади.

Қайд этилишича, айни пайтда Сомалида АҚШ Қуролли кучлари Махсус операциялар қўмондонлигининг 700 нафар ҳарбий хизматчиси мавжуд. Улар маҳаллий ҳарбийларга терроризмга қариш курашни ўргатиш баробарида, сомалиликларга кулфат келтираётган “Ал-Шабаб” террористик гуруҳига қарши маҳаллий ҳарбийлар билан кураш олиб бормоқда.

Экспертлар америкалик ҳарбийларнинг Африка давлатидан олиб чиқилиши, террорчи гуруҳлар фаолиятининг кучайишига туртки беришидан хавотир билдирмоқдалар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img