Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон“Тотал Эрэн” Нуробод туманида 100 миллион долларлик қуёш фотоэлектр станцияси қуради

“Тотал Эрэн” Нуробод туманида 100 миллион долларлик қуёш фотоэлектр станцияси қуради

Самарқандда вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев вилоятнинг фойдаланилмаган имкониятларини ишга солиш учун 5 та драйвер соҳани кўрсатиб ўтди. Булар – саноат, транспорт логистикаси, йирик индустриал иссиқхоналар, хизмат кўрсатиш ва туризм. Ушбу соҳаларда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар айтиб ўтилиб, масъуллар белгиланди.

Таъкидланишича, 2021-2022 йилларда вилоятда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қиймати 30 триллион 415 миллиард сўмлик 1 минг 279 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилгани таъкидланди. Хусусан, 12 триллион сўмлик 1 минг 184 та ҳудудий, 18 триллион сўмликдан зиёд 95 та тармоқ лойиҳалари амалга оширилади. 1,8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади ва 26 мингта доимий иш ўрни ташкил этилади.

Энергетика соҳасида 974 миллион долларлик 8 та йирик лойиҳа амалга оширилиб, йилига 6 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, натижада 1,8 миллиард куб метр табиий газ тежалади. Шунингдек, Франциянинг “Тотал Эрэн” компаниясининг 100 миллион доллар сармояси ҳисобига шу йил декабрда Нуробод туманида қуввати 100 Мега-ватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

Ургут туманини тўлиқ эркин иқтисодий зонага айлантирилади, “Ургут” эркин иқтисодий зонаси негизида холдинг компания тузилади.

Қўшработ, Иштихон ва Ургут туманларида 8 минг гектарда интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиб, 4 мингдан зиёд кишини иш билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. Чорвачиликда яна 4 минг, пиллачилик ва  ипак маҳсулотлари тайёрлашда 12 минг иш ўрни яратиш мумикинлиги қайд этилди.

2021 йилда 915 та қишлоқ ва маҳаллада қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилади, 658 километр ичимлик суви тармоқлари таъмирланиб, 210 та қишлоқ ва маҳалладаги сув таъминоти яхшиланади. Ипотека дастури доирасида 3 минг 450 квартирали кўп қаватли уйлар қурилиб, 2 минг 200 та оилага субсидия берилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img