Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТошкентга «Спутник V» вакцинасининг илк партияси келтирилди

Тошкентга «Спутник V» вакцинасининг илк партияси келтирилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, вакцинани етказиб беришда Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси амалий кўмак берган. Хабарда айтилишича, Ўзбекистонга аҳолини эмлаш учун олиб келинадиган «Спутник V» вакцинасининг ярмини ватандошимиз тадбиркор Aлишер Усмонов молиялаштирган.

Қайд этилишича, мамлакатимизда апрел-июн ойларида 4 миллионга яқин фуқарони COVID-19’га қарши эмлаш режалаштирилган. Жорий йил охирига келиб, бу кўрсаткич 7 миллионга ёки мамлакат аҳолисининг тахминан 20 фоизигача ўсиши кутилмоқда.  Айни пайтда мамлакатда ўзбек-хитой ва AstraZeneca вакциналарининг қўшимча дозаларини олиб келиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img