Ўзбек миллий кино санъатини ривожлантириш, умрини санъатга бахш этган инсонларнинг номини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳридаги 4 та умумтаълим мактабига миллий кино санъати намоёндаларининг номи берилди.
Хусусан, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорига кўра, Юнусобод туманидаги 96-сонли умумтаълим мактабига Наби Ғаниев, Чилонзор туманидаги 138-сонли умумтаълим мактабига Йўлдош Аъзамов, Шайхонтоҳур туманидаги 169-сонли умумтаълим мактабига Комил Ёрматов, Мирзо Улуғбек туманидаги 222-сонли умумтаълим мактабига Шукур Бурҳонов номи берилди.