Бош саҳифаДолзарбТошкентдаги АҚШ элчихонасининг Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан чиқарган баёноти

Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан чиқарган баёноти

Ушбу Хотира ва қадрлаш кунида Ўзбекистон халқини Иккинчи Жаҳон Урушида иттифоқчи кучларнинг нацизм устидан қозонган ғалабасининг 77 йиллиги билан табриклаймиз. Бугун биз Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия ва бошқа иттифоқчи давлатлар билан биргаликда Совет қўшинларининг 34 миллион аъзоси сафида хизмат қилган 530 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қўшган ҳисса ва қурбонларни хотирлаймиз ҳамда шарафлаймиз. Биз уларга, уларнинг оилалари ва авлодларига чуқур ҳурмат бажо келтирамиз.

9 май тинчлик ва озодлик ғалабаси сифатида нишонланаётган бир паллада, афсуски, бугунги кунда ҳам 1945 йилдан аввал бўлгани каби даҳшатли хатти-ҳаракат турини кўрмоқдамиз: яъни ҳозир бир давлат ўз қўшнисини бўйсундириб, унинг ҳудудини куч билан босиб олишга уринмоқда. Биз дунёмизни бундай қоронғу ва хатарли ўтмишга қайтишига сира йўл қўя олмаймиз. Шу боис биз бундай босқинчилик ҳаракатларини қоралаймиз ҳамда ўз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга интилаётган барча халқларнинг жасоратини эътироф этамиз.

Бугун биз зулмга қарши курашда Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги муштарак тарихни ёдга оламиз. Ғурурли мустақил Ўзбекистон халқига эса куч-қувват, соғлик, тинчлик ва фаровонлик тилаймиз.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img