Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТошкентда сув таъминотини яхшилаш учун 119,6 миллион евро ажратилади

Тошкентда сув таъминотини яхшилаш учун 119,6 миллион евро ажратилади

Франция Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги давлат олий ўқув муассасаларида икки мамлакат учун устувор йўналишлар бўйича бакалавр, магистр ва фан доктори (PhD) даражасини олиш учун жўнатиладиган ўзбек талабалари сонини 50 нафаргача оширилади. Бу ҳақда 10 май куни Тошкентда Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазирлиги делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

Лойиҳа Ўзбекистон-Франция ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилиши доирасида Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўртасида Францияда таълим олиш грантларини қўшма молиялаштириш тўғрисида имзоланган келишув доирасида амалга оширилади.

Бундан ташқари, ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида 2021-2030 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик учун йўл харитаси,  Белдерсой-Чимён-Нанай ҲКЗ ни яратиш лойиҳасини молиялаштириш учун 47,9 млн. евро миқдоридаги молиявий протокол, Тошкентда сув таъминоти тизимини модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳасини молиялаштириш бўйича 119,6 млн. евро миқдоридаги молиявий протокол, 2021-2025 учун Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик дастури, Самарқанд вилоятида фотоволтаик заводини қуриш бўйича молиявий битим каби икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img