Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТошкентда Ҳиндистоннинг ёзма меросига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда

Тошкентда Ҳиндистоннинг ёзма меросига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда

Ҳиндистон ўзининг беқиёс ёзма мероси билан машҳурдир. Тош, металл, ёғочга ёзилган матнлар қоғоз ихтиро қилинишидан олдин ҳам мавжуд бўлган.

2021 йил 1-7 март кунлари Лаъл Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази хамда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида Ҳиндистоннинг ёзма меросига оид хаттотлик кўргазмаси ташкил этилмоқда.

Хаттотлик санскрит, форс-араб ва ўзбек тилларида Кҳттатива Хушнавийларда “Акшара-лалита” деб номланади. Ҳинд ёзувлари орасида энг машҳурлари Шардф, Браҳми, Хароштий ва бошқалардир. Ушбу ёзувларда эпиграфлар мавжуд. Кўпгина замонавий ёзувлар Браҳмийдан олинган. Учта ёзма эпиграфлар Жанубий Осиёнинг кўплаб минтақаларида тарқалган. Исломнинг келиши ва дунёнинг турли бурчакларида исломий ҳукмронликнинг тарқалиши билан араб ёзуви кучли ёзма алоқа воситасига айланди. Тасвирий санъатда одамларни тасвирлаш таъқиқланганлиги сабабли хаттотлик санъат сифатида пайдо бўлди. Ушбу ёзувнинг ривожланиши билан асосан Хуттс деб номланган турли услублар ҳам бадиий асарларнинг манбасига айланди.

Ушбу кўргазмада Ҳирот санъат мактабининг буюк хаттотлари ижод намуналарини намойиш этишган. Уларнинг аксарияти 15-19 асрларда Ҳиндистоннинг турли қисмларидан келган. Куфи, Насх, Тҳулт, Насталиқ, Шикаста, Талик ва бошқаларнинг ҳаттотлик санъати намуналари мавжуд. Ушбу намуналар, айниқса Насхва Тулт, Қуръон оятларини нафис ёзилиши учун қабул қилинган. Кўргазма ўзбек томошабинларида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Абдувоҳид АЧИЛОВ

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img